Шифохонада 9 нафар шифокор фаолият юритади: врач инфекционистлар, реаниматологлар ва лаборатория шифокорлари. Улардан 5 нафари олий малака тоифасига эга. Шифокорлар Андижон давлат тиббиёт институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент давлат тиббиёт институти Фарғона филиали ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалини тамомлаган.
Ходимларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилади: шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари белгиланган тартибда малака ошириш курслари ва аттестациядан ўтади. Юқумли касалликлар шифохонаси сифатида инфекцион назорат ва шахсий ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш талабларига барча ходимлар амал қилади.