Шифохона ҳақида

Шифохонанинг тарихи, маъмурияти ва жамоаси билан танишинг.

Ўрин-жой
50
Шифокор
9
Бўлим
6
Бино
3
Шифохона ҳақида
Шифохона ҳақида

Юқумли касалликларни аниқлаш ва даволаш

Фарғона вилояти 2-сонли Юқумли касалликлар шифохонаси Фарғона вилояти ҳокимининг 2020-йил 29-апрелдаги 114-сон қарори билан ташкил этилган.

Шифохона учта бинода (А, Б ва С) жойлашган. Унда гепатология, диарея, реанимация, қабул, лаборатория ва ҳаво-томчи инфекциялари бўлимлари фаолият юритади. Гепатология бўлимида юқумли вирусли гепатитлар, диарея бўлимида юқумли ичак касалликлари даволанади, реанимация бўлимида эса ушбу касалликларнинг оғир ҳолатлари бўйича ёрдам кўрсатилади. Стационарда жами 46 ўрин мавжуд.

Қабул бўлими беморларни 24 соат қабул қилади. Лаборатория бўлимида умумий қон ва сийдик таҳлиллари, биохимик таҳлиллар, гепатит В ва С га ИФА тестлари, безгакка текширув ва бактериологик таҳлиллар бепул бажарилади.

Шифохонада 9 нафар шифокор фаолият юритади.