Шифохона ҳақида

Махфийлик ва хавфсизлик

Беморларнинг шахсий ва тиббий маълумотлари қонун билан ҳимояланган.

Шифохона беморларнинг шахсий ва тиббий маълумотларини Ўзбекистон Республикасининг шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилиги ва тиббий сир талабларига мувофиқ қайта ишлайди. Ташхис, таҳлил натижалари ва даволаниш ҳақидаги маълумотлар фақат беморнинг ўзига, унинг қонуний вакилига ёки қонунда белгиланган ҳолларда ваколатли органларга берилади.

Вебсайт орқали юборилган мурожаатлар фақат уларга жавоб бериш учун ишлатилади ва учинчи шахсларга берилмайди.

Инфекцион хавфсизлик қоидалари. Шифохонада юқумли касалликлар билан оғриган беморлар даволанади, шунинг учун бўлимларга кириш чекланган. Ташриф буюрувчилар тиббий ходимларнинг кўрсатмаларига амал қилиши, зарур ҳолларда ниқоб ва бошқа ҳимоя воситаларидан фойдаланиши, қўлларини ювиши ёки антисептик билан ишлов бериши лозим. Иситма, йўтал ёки ич кетиши белгилари бўлган шахслар беморларни кўргани кирмасдан, қабул бўлимига мурожаат қилиши керак. Реанимация бўлимига ташриф фақат даволовчи шифокор рухсати билан амалга оширилади.