Фарғона вилояти 2-сонли Юқумли касалликлар шифохонасида куз-қиш мавсуми муносабати билан мавсумий грипп ва ўткир респиратор вирусли инфексияларга қарши эмлаш кунлари бошланди.

Эмлаш шифокор кўригидан сўнг амалга оширилади. Ўзингиз билан паспорт ёки ИД-картани олиб келинг. Сурункали касаллиги бўлган беморлар аввал бўлим шифокори билан маслаҳатлашиши тавсия этилади.

Қўшимча маълумот учун қабул бўлимига қўнғироқ қилинг: +998 99 532 56 59.